ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 9 сентябрь куни Остона шаҳрига жўнаб кетди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.
Аввал хабар қилинганидек, Мирзиёев Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида иштирок этади.
Ўзбекистон президенти ташриф доирасида Остона шаҳрида "EXPO — 2017" халқаро ихтисослашган кўргазмасининг расмий ёпилиш маросимида иштирок этиши ҳамда хорижий делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.