ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9-10 сентябр Қозоғистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 2017 йил 9-10 сентябрь кунлари Қозоғистонга ташриф буюради ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида иштирок этади.
"Давлатимиз раҳбари ташриф доирасида Остона шаҳрида "EXPO-2017" халқаро ихтисослашган кўргазмасининг расмий ёпилиш маросимида иштирок этиши ҳамда хорижий делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама қатор учрашувлар ўтказиши режалаштирилган", дейилади хабарда.