ЕИнинг бюрократияси ўзбек тўқимачилари савдоси кенгайишига тўсқинлик қилмоқда

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги Тўқимачилик баённомаси ҳақидаги маълумот ЕИ божхона хизматларига ҳозирги вақтга қадар расман етказилмаган

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Шу йилнинг 1 июлидан Ўзбекистонда Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битимга Тўқимачилик баённомаси имзоланганди.

Ҳужжат ЕИ давлатлари бозорларига тегишли ўзбек маҳсулотларини етказиб беришдаги чекловларни бекор қилишга қаратилган.

ЕИ байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги тўқимачилик баённомаси кучга кирди

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистоннинг илғор тўқимачилик корхоналари раҳбарлари ва хорижий экспертлар билан қатор учрашувлар бўлиб ўтди. Учрашувларда Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган рақобатбардош тўқимачилик маҳсулотларини янги ташқи бозорларга олиб чиқиш истиқболлари муҳокама қилинди.

"Шу ўринда таъкидланганидек, мазкур келишув тўғрисидаги маълумот ЕИ божхона хизматларига ҳозирги вақтга қадар расман етказилмаган. Бу ҳолат турли даражадаги икки томонлама музокараларда мунтазам кўтарилаётган ўзаро савдонинг кенгайишига тўсқинлик қилмоқда", дейилади ТИВ хабарида.

Хабарда билдирилишича, шунингдек, суҳбат давомида ўзбек маҳсулотларини чет эл бозорларига экпорт қилишни оширишни дипломатик қўллаб-қувватлашга доир бошқа масалалар батафсил муҳокама қилинди.

Европарламент Тўқимачилик баённомасини 2016 йилнинг декабрида ратификация қилганди.

Янгиликлар лентаси
0