Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги тўқимачилик баённомаси кучга кирди

© REUTERS/ Francois LenoirЕИ байроғи
ЕИ байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу ҳужжат Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасида тўқимачилик маҳсулотлари савдоси учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратади

ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси билан Европа Иттифоқи ўртасида шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битимга 2011-йил 7-апрелда имзоланган "Тўқимачилик баённомаси" 2017-йил 1-июлдан бошлаб кучга кирди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

"Мамлакатимизда тўқимачилик соҳасини ривожлантиришга муҳим эътибор берилаётганини ҳисобга олган ҳолда, ушбу ҳужжатнинг кучга кириши мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятни оширишда ва миллий тўқимачилик маҳсулотларимизнинг Европа бозорларига кириб боришида катта амалий аҳамиятга эга", — дейилади хабарда.

Производство танцевальной обуви и костюмов - Sputnik Ўзбекистон
2017 йилда тўқимачилик соҳасида 178 млн долларлик 15 та лойиҳа амалга оширилади
Хусусан, ушбу ҳужжат Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасида тўқимачилик маҳсулотлари савдоси учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратиши қайт этилган.

Бунда транзит ташишда, Европа Иттифоқи томонидан Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларига қўлланилаётган божхона ва солиқ тўловларига нисбатан ўзаролик асосида энг қулай режимни йўлга қўйиш ҳамда ушбу турдаги маҳсулотлар савдосидаги миқдорий чекловларни олиб ташлаш назарда тутилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил декабр ойи ўрталарида Европа Парламенти Ўзбекистон билан ЕИ ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномага тўқимачилик протоколини қўшишни ратификация қилган эди. Европарламентнинг қайд этишича, мазкур қарор Ўзбекистон томонидан Европа депутатларининг пахта теримида болалар кучидан фойдаланмаслик тўғрисидаги талабаларини бажарганлиги сабабли қабул қилинганди.

Янгиликлар лентаси
0