"Ўзбекистон темир йўллари" чипталар нархи ўзгармаслигини билдирди

Oбуна бўлиш
Мамлакатда валюта сиёсатининг либераллаштирилиши сафар ҳужжатлари(чипталар)нинг нарх-навосига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди

ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси резидент ва норезидентлари учун сафар ҳужжатлари(чипталар)ни харид қилиш 2017 йил 29 август ҳолатига кўра ўзгаришсиз қолади. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ матбуот хизмати маълум қилди.

Боинг 767 - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" халқаро йўналишларга чипталар нархини арзонлаштиряпти

"Жаҳон ҳамжамиятининг амалиётида темир йўл тизимида юк ва йўловчи ташиш хизматларини айирбошлаш жараёни швейцария франки асосида амалга оширилади. Шу боис мамлакатимизда валюта сиёсатининг либераллаштирилиши сафар ҳужжатлари(чипталар)нинг нарх-навосига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди", дейилади хабарда.

Илгарироқ GM Uzbekistan компанияси сўм девальвациясидан сўнг ўз автомобиллари нархини оширмаслигини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 5 сентябридан бошлаб Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича дастлабки чора-тадбирлар тўғрисидаги Фармонига кўра мамлакат ҳудудида барча товарлар (хизматлар) фақат миллий валюта — сўмда баҳоланади.

Янгиликлар лентаси
0