Ўзбекистон Ички ишлар органлари ходимлари Хитойда малака оширадилар

© SputnikЎзбек милиция ходимлари
Ўзбек милиция ходимлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ИИВ раҳбари ўринбосари ва Хитой Элчиси ўртасида бўлиб ўтган учрашув давомида икки мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш борасида музокара олиб борилди

ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар органлари ходимлари Хитойда малака оширадилар. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати хабар берди.

Ўзбекистон ИИВ Академиясида рус ва хитой тиллари курслари ташкил этилади
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири биринчи ўринбосари, генерал-майор Даврон Назармухамедов Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Сун Лицзе бошчилигидаги делегация аъзоларини  қабул қилди.

Мулоқот аввалида Сун Лицзе элчихонанинг янги тайинланган ХХР Жамоат хавфсизлиги вазирлиги расмий вакили Лю Тунпинни таништирди.

Томонлар мамлакатлар ўртасида турли ижтимоий соҳаларда, шунингдек хавфсизликни таъминлаш масалаларида ўзаро фойдали муносабатлар тобора тараққий этиб бораётганини таъкидладилар.

Учрашувда томонлар икки мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бў­йича ўзаро фикр алмашишди. Жумладан, Ўзбекистон ички ишлар органлари ходимларини Хитойда ўқитишни давом эттириш, турли йўналишларда осо­йишталик посбонлари учун малака ошириш курсларини ташкил этиш мақсадида ХХР етакчи мутахассисларининг Ўзбекистонга ташрифи бў­йича таклифлар билдирилди.

Абдусалом Азизов – Ўзбекистон ИИВ раҳбари - Sputnik Ўзбекистон
Генерал-майор Азизов Ўзбекистонда Хитой яратган хавфсиз шаҳар тизими жорий этилишини айтди
Бундан ташқари, ХХРнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган Ўзбекистон ходимлари оила аъзоларини Хитойга яна саёҳат уюштириш таклифини билдирди.

Ўзаро ишонч руҳида ўтган музокаралар чоғида томонлар икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга, ўзаро манфаатли масалалар бўйича доимий алоқа ўрнатишга ва мунтазам равишда ахборот алмашиб туришга келишиб олдилар.

Учрашув якунида элчихонанинг ХХР Жамоат хавфсизлиги вазирлиги расмий вакиллигида ўз фаолиятини якунлаган Нашуньбаярга ва янги тайинланган Лю Тунпинга миллий урф-одатларга мос равишда илтифот кўрсатилди, дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0