ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 сентябрь куни "Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади.
Унга мувофиқ, 10 сентябрдан бошлаб 42 номдаги товар турлари бўйича божхона божининг ноль ставкаси белгиланди.
Саккиз турдаги товар гуруҳлари акциз солиғини тўлашдан озод этилади.
Ҳужжат ССПнинг "Қонунчилик" телеграм-каналида жойлаштирилган.
Илгарироқ шу йилнинг 1 сентябридан бошлаб гўшт, ун, ёғ ва бошқа қатор маҳсулотлар импорт божи ва акциз солиғидан озод этилганди.