ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Владимир Путин илгарироқ Россия томонидан Дўстлик ордени билан тақдирланган АҚШ Бош котиби Рекс Тиллерсон "ёмон жамоага" тушиб қолган, дея тахмин қилди. РИА новости хабарига асосан.
Владивосток шаҳрида бўлиб ўтаётган Шарқий иқтисодий форумда сўзлаган нутқи давомида Путин Хитой ҳукумати бош вазири ўринбосарини Дўстлик ордени билан мукофотлаш тўғрисида фармон имзолаганини маълум қилди.
Сессия модератори вазифасини Гонконгда фаолият кўрсатувчи Hang Lung Properties компанияси раиси Ронни Чичунг Чан бажарган. Мажлис давомида у АҚШ фуқаролигига эга эканлигини маълум қилган.
Владимир Путин унга қарата шундай деди: "Биз сизнинг ҳамюртингиз жаноб Тиллерсонга ҳам қачонлардир Дўстлик орденини тақдим этганмиз. Лекин у "ёмон жамоага" тушиб қолди шекилли, бошқа томонга бурила бошлади. Умид қиламанки, ҳамкорлик, дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик шабадаси охир-оқибат уни тўғри йўлга олиб чиқади".