ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Қўшма Штатлар Давлат котиби Рекс Тиллерсон ва айрим маслаҳатчиларнинг иш фаолиятидан норозилиги ҳақидаги хабарлар кундан кунга кучаймоқда. Бу ҳақда РИА Новости Washington Post нашрига таянган ҳолда хабар қилди.
Хабарда айтилишича, асосий келишмовчиликлар Афғонистонда АҚШ ҳарбийларининг иштироки, шунингдек, Қатар ва Кубани иқтисодий қамал қилиниши бўйича юзага келган.
Дональд Трамп билан бўлаётган келишмовчиликлар туфайли АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон ўз лавозимини муддатдан олдин тарк этиши мумкин деб хабар тарқатган CNN телеканали.
Трамп шунингдек, 12 август куни Шарлоттсвиллда содир бўлган воқеа юзасидан Гэри Конни садоқатсизликда айбламоқда.
21 август куни АҚШ президенти Дональд Трамп Афғонистонга қўшимча 4 минг нафар ҳарбийларни юборилиши ҳақида маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Трамп бундан аввал ҳам ўз маъмурияти иш фаолиятидан норозилигини бирдирган. Президент қарори билан Оқ уй аппарат бошлиғи Райинс Прибас, Оқ уй матбуот-котиби Шон Спайсер ва алоқалар бўйича директор Энтон Скарамучи ишдан олинган эди.