ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. АҚШ ва Жанубий Корея ҳамкорликда қирувчи ва бомбардимончи самолётлар иштирокида катта ҳарбий ўқув машғулотлар ўтказишди. Машғулотлар Шимолий Корея томонидан баллистик ракета учирилишига жавобан ўтказилди, деб хабар қлди РИА Новости Жанубий Корея мудофаа вазирлиги мансабдор шахсларидан олинган маълумотга таянган ҳолда.
Хабарда айтилишича, ҳарбий машғулотларда АҚШнинг B-1B Lancer бомбардимончи ва Lockheed Martin F-35 қирувчи самолётлари, шунингдек Жанубий Кореянинг F-15K самолётлари иштирок этди. АҚШнинг Boeing KC-135 Stratotanker ҳарбий-транспорт самолёти ҳам жалб этилди.
Ўқув-машғулотлар Канвондо провинциясида ўтказилди.
Эслатиб ўтамиз, 29 август куни Шимолий Корея баллистик ракетани учирган эди. Ракета Япония ҳудуди устидан учиб ўтиб, Хоккайдо ҳудудида қулаган. Ракетанинг 2,7 минг км масофани 14 минутда учиб ўтган. Ракетанинг максимал тезлиги 550 км/с ташкил қилди. Япониянинг ҳаво ва сув кучларига талофат етказилганлиги ҳақида маълумотлар қайд этилмади.
Шимолий Корея бунга қадар 2009 йилнинг апрел ойида "Тэпходон-2" ракетасини Япония ҳудуди устидан учирган эди.