"Мир Араб" олий мадрасасида келажакда хорижлик мусулмонларга ҳам таълим берилади

© Sputnik / Владимир Родионов / Медиабанкка ўтишВнутренний двор медресе Мир-Араб
Внутренний двор медресе Мир-Араб - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мир Араб олий мадрасасига қабул қилинган талабалар учун дастлабки дарс машғулотлари 4 сентябрь куни бошланди

ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Мир Араб олий мадрасасига қабул қилинган талабалар учун дастлабки дарс машғулотлари 4 сентябрь куни Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасида жойлашган Мир Араб олий мадрасаси биносида бошланди, деб хабар берди Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.

Кеча олий мадрасанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Тошкентдаги Ислом цивилизация маркази директори Ш. Миноваров, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари Ў.Ҳасанбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири в.б. А. Дўсматов, Бухоро вилояти ҳокими Ў. Барноев, давлат ҳамда нодавлат ташкилотлар вакиллари ва талабаларнинг ота-оналари қатнашдилар.

Шафиг Пшихачев - Sputnik Ўзбекистон
Пшихачев: Мир Араб мадрасаси МДҲ мусулмонларини бирлаштириши мумкин

Тадбирда Мир Араб олий мадрасасининг олдинги мақоми яна ўзига қайтарилганлиги, бу олийгоҳ орқали, аввало, халқнинг диний савияси кўтарилиши, келажакда мазкур даргоҳда хорижий мамлакатлардан таклиф билан чиққан мўмин-мусулмонларга ҳам таълим берилиши тўғрисида алоҳида таъкидланди.

Тадбир сўнгида Қуръон тиловат қилинди ва давлат равнақи, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлиги, янги очилган олий мадраса фаолияти борасида дуойи хайрлар қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 10-11 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи чоғида Бухоро вилоятида Мир Араб олий мадрасасини ташкил қилиш бўйича кўрсатмалар берилган эди. Тадбирларнинг бирида президент ислом билим юртлари ҳақида шундай сўзларни айтган эди: "Келгусида чуқур билимли имом-хатиблар, исломшунос мутахассислар, уламолар тайёрлашда, энг муҳими, фарзандларимизни буюк аждодларимизнинг бебаҳо мероси руҳида, соғлом эътиқод руҳида тарбиялашда бу илм даргоҳлари таянч бўлиб хизмат қилади".

Янгиликлар лентаси
0