Янгийўлда тўртта машина иштирокида содир бўлган ЙТҲда 6 киши ҳалок бўлди

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишСкорая медицинаская помощь, архивное фото
Скорая медицинаская помощь, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
NEXIA автомашинаси ҳайдовчиси MAN юк машинаси билан тўқнашув содир қилган. Натижада юк машинаси йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, яна иккита NEXIA автомашиналари билан тўқнашган

ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Тошкент вилоятида учта NEXIA ва MAN автомашиналари тўқнашуви оқибатида олти киши ҳалок бўлди, яна олти киши касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда Тошкент вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.

Мотоцикл иштирокидаги мудҳиш ЙТҲ - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда мотоцикл иштирокида фожеали ЙТҲ содир бўлди

Прокуратуранинг маълумот беришича, 6 сентябрь куни Тошкент — Термиз автомобиль йўлининг 832 км.да NEXIA автомашинаси ҳайдовчиси MAN юк машинаси билан тўқнашув содир қилган. Натижада юк машинаси йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, яна иккита NEXIA автомашиналари билан тўқнашган. Воқеа жойида фавқулодда хизматлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ишлади", дейилади матбуот хизмати хабарида.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0