ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Кеча тушдан кейин, соат 3лар атрофида Махтумқули кўчасининг янги қурилган қисмида мудҳиш ЙТҲ содир бўлди.
“Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари хабарига кўра, йўлнинг чап қаторидан кетаётган “Хонда” русумли спорт мотоцикли катта тезликда бурилаётган юк машинасига бориб урилган. Оқибатда мотоцикл бўлак-бўлак бўлиб кетган. Мотоцикл ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олган ва касалхонада вафот этган.
Facebookда кўпчиллик мотоцикл ҳайдовчиси яқинларига ҳамдардлик билдирмоқда.
Айни дамда, ЙТҲ сабаблари ҳуқуқни сақлаш органлари томонидан ўрганилмоқда.