Трамп Япония ва Жанубий Кореяга АҚШдан янада кўпроқ қурол сотиб олишга рухсат берди

© AFP / SAUL LOEB Президент США Дональд Трамп подписывает распоряжение, отменяющее Транс-Тихоокеанское партнерство
Президент США Дональд Трамп подписывает распоряжение, отменяющее Транс-Тихоокеанское партнерство - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
КХДР 3 сентябр куни водород ўқли ракетани муваффақиятли синовдан ўтказганлигини маълум қилган эди

ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. АҚШ президенти Доналд Трамп Япония ва Жанубий Кореяга АҚШдан янада кўпроқ замонавий қурол-яроғ сотиб олишга рухсат берди, деб хабар қилди РИА Новости.

Американский истребитель - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ ва Жанубий Корея ҳамкорликда ҳарбий ўқув машғулотларни ўтказди

"Мен Япония ва Жанубий Кореяга АҚШдан янада кўпроқ янги замонавий қурол-яроғ сотиб олишга рухсат бераман", — деб ёзди Трамп ўз Twitterида.

КХДР ва АҚШнинг бир бирига нисбатан айтган кескин баёнотларидан кейин Корея яриморолидаги вазият жуда чигаллашиб кетди. Шимолий Корея АҚШнинг ҳарбий базалари жойлашган Гуама ҳудудига баллистик ракеталарни учиришга ваъда берди. АҚШ президенти Доналд Трамп ўз навбатида "агарда КХДР раҳбари Ким Чен Ин Гуамага бирон нарса қиладиган бўлса, Шимолий Корея билан ҳеч ким ҳеч қачон кўрмаган ҳодиса содир бўлади", — деб жавоб қайтарди.

Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея 29 август куни баллистик ракетани учирган эди. Ракета Япония ҳудуди устидан учиб ўтиб, Хоккайдо ҳудудида қулаган. Бунга жавобан АҚШ ва Жанубий Корея ҳамкорликда қирувчи ва бомбардимончи самолётлар иштирокида катта ҳарбий ўқув машғулотлар ўтказишган эди.

Бундан ташқари, 3 сентябр куни Шимолий Корея водород ўқли ракетани синовдан ўтказилганлигини маълум қилди. Синовни ўтказиш ҳақида буйруқни шахсан Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин имзолади.

КХДР водород ўқли ракетани синови натижасида атроф муҳитга радиация тарқалиши ёки бошқа салбий оқибатларга олиб келмалигини маълум қилди.

БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши 4 сентябр куни КХДРнинг ядровий синовини муҳокама қилди.

Янгиликлар лентаси
0