ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Агар Киев собиқ президент Виктор Януковичнинг яқинларига тегишли олтинларнинг келиб чиқиши ноқонунийлигини далиллай олса, Швейцария ҳибсга олинган хазинани Украинага қайтаради, дейилади Швейцария ташқи ишлар федерал департаменти хабарида.
Украина Бош прокурори Юрий Луценко эса олтинлар Швейцарияда ҳибсга олингани ва айни вақтда ҳуқуқ ҳимоячилари бойликлар Украина бюджетига қайтарилиши учун бор чораларни кўришаётганини маълум қилган.
Украина ҳукуматининг музлатилган активлари уларнинг келиб чиқиши ноқонунийлиги суд томонидан белгилансагина қайтарилиши мумкин.
Ҳозирча Украина суд органлари томонидан бу активларни конфискация қилиш борасида суд ҳукми тақдим этилмаган.
Украинада юз берган 2014 йил феврал ойидаги давлат тўнтаришидан сўнг янги ҳукумат Янукович ва бошқа кўплаб собиқ амалдорларни жавобгарликка тортишга уринмоқда. Украинанинг собиқ раҳбарларига нисбатан очилган кўплаб жиноий ишлар ўрганилмоқда: давлат маблағларини ўмариш, молиявий махинациялар, ерларни босиб олиш ва хизмат вазифасини суъиистеъмол қилиш шулар жумласидан.
Мамлакатнинг аксарият собиқ раҳбарлари сиёсий таъқиб хавфи туфайли чет элга кетишга мажбур бўлганлар.