ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович рафиқаси Людмила билан ажрашди, деб хабар қилди РИА Новости немис Spiegel нашрига таянган ҳолда.
"У 45 йил бирга умргузаронлик қилган рафиқаси билан ажрашди. Ҳозир у собиқ ошпазининг опаси билан бирга яшаяпти", — деб ёзган нашр Янукович ҳақидаги материалида.
Spiegel хабарига кўра, Януковичга тўнғич ўғли Александр молиявий кўмак бериб турар экан. Бу ҳақда Януковичнинг ўзи айтган.
Янукович ва унинг рафиқаси Людмиланинг кенжа ўғли Виктор 2015 йилда Байкалда ҳалок бўлган.