ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Украина Олий Радаси депутати Надежда Савченко Украинанинг амалдаги президенти Петр Порошенкога ўз креслосини давлатнинг собиқ раҳбари Виктор Януковичга бўшатиб беришни маслаҳат берган. У бу ҳақда ТСН каналида "Право на власть" (Ҳокимлик ҳуқуқи маъносида, таҳр.) дастурида маълум қилган, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Депутат Берлинда бўлиб ўтган "Норманд тўртлиги" учрашуви якуни бўйича ўз норозилигини билдирган ва Украина дипломатиясини кескин танқид қилган.
"Бундай музокаралардан сўнг Петр Алексеевич Виктор Федоровичдан узр сўраши ҳамда Янукович яна давлат раҳбарлигини эгаллаши учун уни Украинага таклиф қилиши керак", — деб таъкидлаган Савченко.
Савченконинг сўзларига кўра, Украинанинг ҳозирги дипломатлари Янукович давридаги дипломатларга нисбатан анча бўш.