8 сентябр куни Тошкент шаҳридаги айрим кўчаларда ҳаракат чекланади

© Пресс-служба президента РУзТошкентдаги автомобил йўллари
Тошкентдаги автомобил йўллари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбегим миллий қадриятлари фестивали ўтказилиши муносабати билан Тошкент шаҳрида барча турдаги транспорт воситалари харакати чекланилади

ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. "Ўзбегим миллий қадриятлари" фестивали ўтказилиши муносабати билан, Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан Тошкент шаҳар кўчаларида ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, тадбир ўтказиладиган куни барча турдаги транспорт воситалари харакати чекланади, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизмати.

В Узбекистане приготовят самый большой плов в мире - Sputnik Ўзбекистон
Саккиз тоннали рекорд-оши қандай пиширилади
Ҳаракат чекланадиган кўчалар рўйхати:

2017 йил 08 сентябрь соат 10.00дан-20.00гача.

— А.Темур-Шахрисабз кўчасидан Навоий кўчасига қадар;

— Шевченко-Шахрисабз кўчасидан И.Каримов кўчасига қадар;

— И.Каримов-Ш.Рашидов кўчасидан Шахрисабз кўчасига қадар;

— Матбуотчилар-Ш.Рашидов кўчасидан Зарафшон кўчасига қадар;

— Буюк Турон-Навоий кўчасидан И.Каримов кўчасига қадар;

— Зарафшон-Навоий кўчасидан И.Каримов кўчасига қадар;

Томошабинлар - Sputnik Ўзбекистон
Энг катта палов, "Тандир-шоу" ва модалар намойиши: Тошкентда "Ўзбегим" фестивали ўтказилади
- Олой-Шахрисабз кўчасидан Истиқлол кўчасига қадар;

— Мустақиллик-Шахрисабз кўчасидан Амир Темур хиёбонига қадар;

— Махтумкули-Шахрисабз кўчасидан Амир Темур кўчасига қадар;

— Истиқбол-Шахрисабз кўчасидан Амир Темур хиёбонига қадар.

Шунингдек, тадбир ўтказиладиган вақтда шароит тақазо этса, юқорида кўрсатилган кўчаларга ёндош бошқа кўчаларда ҳам транспорт воситалари харакати чекланиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0