ТОШКЕНТ, 5 сен Sputnik. Миллий терма жамоа Бош мураббийи Самвел Бабаян журналистларнинг истеъфо ҳақидаги саволига жавоб берар экан "Менинг истеъфога чиқишимни Федерация ҳал қилади". Бу ҳақда "Ўзбекистон 24" нашри хабар тарқатмоқда.
Хабарда айтилишича, "Бунёдкор" стадионининг анжуманлар залида Ўзбекистон — Жанубий Корея ўйини олдидан матбуот анжуманида дастлаб журналистлар саволларига бош мураббий Самвел Бабаян ва футболчи Жалолиддин Машарипов жавоб берган.
ОАВ ходимлари томонидан йўлланган истеъфо ҳақидаги саволга мураббий қуйидагича жавоб берган:
"Менга бу саволни жуда кўп беришди. Яна қайтариб айтаман, менинг қачон истеъфога чиқишимни Ўзбекистон футбол федерацияси ҳал қилади. Раҳбариятнинг ҳар бир қарорини шу заҳотиёқ бажаришга тайёрман".
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси мағлубиятга юз тутгудек бўлса, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Самвел Бабаянга қарши акциялар уюштиришни бошлайдилар.
Шундай норозилик акцияларидан бири Лачетти русумидаги автомобилга Бабаянни кетишини сўраб битилган баннерда ҳам акс этган.
Мухлис Бабаянга ўз гапларини машинасига ёпиштирилган баннерлари орқали изҳор этган ва уни
ҳэштеги билан тугатган.Бабаяннинг кетишини қўллаб-қувватлаганлар орасида "кет" талабини шеърий тарзда ифодалаган футбол мухлислари сони ҳам талайгина.