ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. МГИМО ўқитувчиси, журналист ва футбол ишқибози Олег Дмитриев бугунги ўйин борасида ўз фикрини билдирди.
Биз терма жамоалар учрашувлари тарихига назар солсак, Жанубий Корея жамоаси кўп ҳолларда Ўзбекистон учун ЖЧга чиқишга тўсиқ бўлган. Бунинг сабаби нимада?
Мен бир неча ўйинларни таҳлил қилиб чиқдим ва бунинг сабаби кореяликларнинг рационал, яъни ҳис туйғуга берилмасдан, мулоҳазакорлик билан ўйнашига ва шарқона (қаттиққўл) тартиб интизомида, деб ўйлайман. Олдинги ўйинларда Ўзбекистон терма жамоаси учун кореяликларнинг мана шу икки хислатга қарши жавоб топиши қийн бўлган.
Бугунги ўйин ҳақида гапирсак, йўқотадиган бошқа ҳеч нарса қолмади, бу Ўзбекистон жамоаси учун охирги имконият. Ташкилотчилик, жамоа руҳи, якдиллик, тезлик ва яна бир марта тезлик. Бу ўйинда мана шу нарса Ўзбекистон жамоасига ёрдам бериши мумкин.
Корея жамоаси ҳақида гапирганда, таркибида Англиянинг Тоттенхэм ва Суонси жамоалари ўйинчилари бўлишига қармасдан, охирги вақтларда жамоа аввалгига қараганда анча суст ўйин кўрсатмоқда.
Шунинг учун, кореяликларни ютиш мумкин деб ўйлайман, фақат бунинг учун катта тезликда ўйнаш керак.
Ўзбекистон жамоасига айнан шу нарсани – “бебош” суръатда ўйин кўрсатишни тилаб қоламан. Мухлисларга эса – овози хирриллаб қолгунча бақиришни тилайман.
Олдин “Олти очколик ўйин” деган ибора бўларди. Бугунги ўйин Ўзбекистон учун ҳам Корея учун ҳам айнан шунақа — “Олти очколик ўйин” бўлади. Кореяликларга ҳам ғалаба керак, улар ҳам жон ҳажди билан ҳаракат қилади.