ИИББ Қўйлиқ бозори атрофини фоҳишалардан тозалади

Oбуна бўлиш
21 нафар аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг фохишалик тўғрисидаги моддаси бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган

ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ Қўйлиқ бозори атрофидаги енгил табиатли аёллар қўлга олингани ҳақида хабар берди.

Миробод туманидаги фоҳишахона фош қилинди
Хабарда айтилишича, Тошкент шаҳар ИИББ ҲПБ ва Патруль-пост хизмати ходимлари томонидан 2017 йил 25 август куни ўтказилган "Орият" тезкор тадбири натижасида Бектемир тумани, Қўйлиқ бозори атрофидаги ҳудудда фоҳишалик билан шуғулланишда гумон қилинган аёллар қўлга олинган.

"Ёш қиз ва аёллар билан олиб борилган профилактик суриштирув ишлари натижасида, қуйида исм-шарифлари келтирилган 21 нафарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддаси (фохишалик) билан ҳужжатлар расмийлаштирилган", — дейилади ИИББ сайтидаги хабарда.

Янгиликлар лентаси
0