Миробод туманидаги фоҳишахона фош қилинди

© Foto : pixabay.comАёл оёқлари
Аёл оёқлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қодиржон Аманов Миробод тумани ҳудудида жойлашган хонадонда фоҳишахона сақлаб, 70.000 сўм пул эвазига фуқароларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган

ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Миробод туманидаги фоҳишахона фош қилинди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизмати.

Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Пойтахт милицияси фоҳишахона ташкил қилганларни ушлади
"2017 йилнинг 8 июнь куни тахминан соат 00.30 ларда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Қодиржон Аманов Миробод тумани ҳудудида жойлашган хонадонда фоҳишахона сақлаб, 70.000 сўм пул эвазига фуқаролар «С» ва «О»ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", — дейилади хабарда.

Юқоридаги шахснинг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг ўхшашлик ҳолати тасодифий ҳарактерга эга, деб эслатма берилган хабарда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0