Пойтахт милицияси фоҳишахона ташкил қилганларни ушлади

© fotoliaСимволы закона и правосудия
Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Яшнобод туманида фоҳишахона сақлаш билан шуғулланган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари тезкор-қидирув тадбирлари давомида ижарага олинган хонадонда фоҳишахона ташкил қилган Марҳамат Нишоновани қўлга олишди, деб хабар бермоқда "Подробно.уз".

Оёқлар - Sputnik Ўзбекистон
"ОРИЯТ" операцияси: Тошкент ИИБ фоҳишаларга қарши уруш эълон қилди

12 май куни тунда Нишонова Яшнобод туманидаги ижарага олинган хонадонини жуфтликка жинсий майлларини қондириш учун берган. У мазкур "хизмат" учун 100 минг сўм олган.

Руслан Ножкин исмли шахс ҳам худди шундай фаолияти билан шуғулланган. У 18 май куни эрталаб Яшнобод туманидаги хонадонини 40 минг сўм эвазига "севишганлар"га ижарага берган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан Нишонова ва Ножкинга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0