ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Тошкент йўл қатнов қисмига термопласт ёрдамида йўл ётиқ чизиқларини чизиш ишлари амалга оширилди, деб хабар берди Тошкент ИИББ матбуот-хизмати.
Хабарда айтилишича, 2017 йил 28- август кунидан бошлаб Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Шота Руставели кўчасидан Авлиёота кўчасигача бўлган қисмида тажриба тариқасида қатнов қисмига термопласт ёрдамида йўл ётиқ чизиқларни чизиш ишлари амалга оширилди.
Йўл ётиқ чизиқларини чизиш ишлари "Автомагистраль" бирлашмаси томонидан Германия давлатида ишлаб чиқилган ускуналар билан жиҳозланган "МАN CLA" русумли махсус транспорт воситаси ёрдамида амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил июл ойида Йўл белгилари босқичма-босқич замонавий, юқори сифатли (нур қайтарувчи қопламали) йўл белгиларига алмаштириш бўйича дастур ишлаб чиқилган эди. ИИВ ва Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ташаббуси билан йўл белгиларини ишлаб чиқариш бўйича "Ўзавтойўлбелги" давлат унитар корхонаси ташкил этилган эди.