Ўзбекистонда "ГАИ" ходимлари ҳаракатларини видеога ёзиш тизими ишга туширилади

© AP Photo / Anvar IlyasovУзбекский милиционер осматривает машину
Узбекский милиционер осматривает машину - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни вақтда Тошкент кўчалари бўйлаб замонавий ускуналар билан жиҳозланган автомобил ҳаракати йўлга қўйилган. Қоидабузарлик ҳолатини автоматик қайд этиш тизими билан жиҳозланган бу машина ҳаракатланиш мобайнида автомобиллар рақамларини автоматик тарзда сканер қилади ҳамда автомобил эгалари жарима тўловини кечиктирган-кечиктирмаганлигини аниқлайди

ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Яқин истиқболда Тошкент шаҳар ИИББ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси инспекторларининг барча ҳаракатлари уларга қарашли автомобилларга ўрнатилган махсус видеорегистраторларга ёзилади, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Таъкидлаш жозики, йўл полициячилари ходимларининг регистраторлар билан таъминланиш амалиёти Европада анча кенг тарғиб қилиниб, ушбу амалиёт ўзини оқлаган. Мисол учун, Буюк Британияда мобил регистраторлар жорий қилингач инспекторлар устидан шикоятлар бир йилда 93%га камайган. Айни вақтда йўл инспекторларининг портатив видеорегистраторлар билан таъминланиши лойиҳалари Россия, Беларус ва МДҲга аъзо қатор давлатларда ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Работа эвакуаторов - Sputnik Ўзбекистон
Жарима тўламаган ҳайдовчилар автомашинадан маҳрум бўлишади
Тошкент шаҳрида айни вақтда қоидабузарлик ҳолатларини автоматик равишда қайд этиб борувчи автомобил ҳаракати йўлга қўйилган. Тажриба сифатида синовдан ўтказилаётган бу автомобил ҳаракатланиш давомида автомобиллар рақамларини автоматик равишда сканер қилади ва уларни базага киритиб, автоулов сохиби жарима тўлови муддатини кечиктирган-кечиктирмаганлигини аниқлаш сингари ҳаракатларни амалга оширади.

Автомобилга ўрнатилган замонавий тизим, шунингдек, ўғирланган автомобилларни излаш билан ҳам шуғулланади. У ёнидан ўтиб кетаётган барча транспортларни қайд қилиш хусусиятига эга. Айнан мана шу автомобил туфайли бир ой давомида 129 миллион сўмлик жарима пулини ундиришга муваффақ бўлинган.

ЙҲХБ га қарашли бошқа автомобиллар ҳам шу каби тизим билан жиҳозланиши учун тайёргарлик кўрилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистонда видеорегистраторлардан фойдаланишни кенгайтириш йўналишида ҳам ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада пойтахт милицияси Хитой тажрибасини ўрганаётгани таъкидланмоқда.

Йўл инспекторлари автомобиллари яқин келажакда видеорегистраторлар билан таъминланади ва бу билан машина ташқарисида ва ички қисмида содир бўлаётган воқеаларни ёзиб бориш имконияти туғилади. Яъни йўл инспекторлари ҳаракатлари тўлиқ видеорегистраторларга қайд этиб борилади.

Янгиликлар лентаси
0