Япония Бош вазири ўринбосари Гитлер ҳақида айтган сўзлари учун узр сўради

© AP Photo / Andrew MedichiniЯпония Бош вазири ўринбосари Таро Асо
Япония Бош вазири ўринбосари Таро Асо - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Гитлернинг мотивларига нисбатан хатога йўл қўйилганлиги кундек равшан. Мен ўз сўзларимни қайтариб оламан, чунки уни мисол тариқасида келтириш ноўрин эди", - деб айтган Асо. Сиёсатчи сўзларилан Киодо агентлиги иқтибос келтирган

ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Япония Бош вазирининг ўринбосари, Молия вазири ва Вазирлар маҳкамаси раҳбари Синдзо Абэнинг энг яқин дўстларидан бири Таро Асо чоршанба куни Адольф Гитлер ҳақида айтган сўзлари учун узр сўради.

Туркия президенти Ражап Тоййиб Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
Эрдўғон Гитлер Германиясини самарали президент бошқарувига мисол қилиб кўрсатди
Бир кун аввал Асо ёш сиёсатчилар — ўз тарафдорлари олдида нутқ сўзлар экан, сиёсатчи фаолиятида натижа қай даражада муҳимлиги ҳақида гапирган ва Гитлерни мисол келтирган. "Сиёсатчининг мотивлари ҳақида сўрашмайди. Натижа муҳим. Бир неча миллион инсонни ўлдирган Гитлернинг мотивлари қай даражада тўғри бўлмасин, бу ярамайди", — деб айтган сиёсатчи.

"Гитлернинг мотивларига нисбатан хатога йўл қўйилганлиги кундек равшан. Мен ўз сўзларимни қайтариб оламан, чунки уни мисол тариқасида келтириш ноўрин эди", — деб айтган Асо. Сиёсатчи сўзларилан Киодо агентлиги иқтибос келтирган.

Япониянинг мухолифат Демократик партияси эса Асо томонидан айтилган гапларни қаттиқ танқид остига олган ва бу сингари дунёқарашга эга киши ҳукумат таркибига киритила олмаслигини қатъий билдирган.

Янгиликлар лентаси
0