ТОШКЕНТ, 2 янв – Sputnik. Туркия президенти Тоййип Ражаб Эрдўғон Туркияда, Германияда нацизм даврида бўлганидек, унитар давлат тизими ва президент бошқарувини киритиш мумкин, деб айтганди, РИА Новости Today's Zaman хабарига асосан.
Эрдўғаннинг фикрига кўра, Гитлер Германиясининг бошқарув тизими, президентлик бошқарувининг самарали мисоли бўлиши мумкин. Туркия президенти пайшанба кечқурун бўлиб ўтган матбуот анжуманида ушбу фикрни билдирганди.
“Унитар давлатда президент бошқарувинининг иложи йўқ деб ким айтди? Дунёда бунга мисоллар жуда кўп, тарихда ҳам ҳозир ҳам. Гитлер давридаги Германия ҳам бунга мисол бўлиши мумкин. Бошқа давлатларда ҳам бунга мисоллар бор”, — дед Эрдўғон.
Унитар бошқарув тизимига эга бўлган давлат – бу ягона бошқарув органи ва ягона қонунчилик асосига эга бўлган давлат. (Федерация эмас) Дунёда кўплаб мамлакатлар унитар бошқарув тизимига эга. Унитар давлатлар, одатда, президент ёки парламент томонидан бошқарилади.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирги вақдта Эрдўғон раҳбарлик қилаётган партия Туркияда парламент бошқарув тизимини президент бошқарув тизимига ўтказишга ҳаракат қилмоқда. Балким, яқин орада ушбу мавзуда Туркия умумхалқ референдуми ўтказилади. Мухолиф партиялар эса бунга қарши, уларнинг фикрича Эрдўған шундай усул билан барча бошқарув дастакларини ўз қўлига киритмоқчи.
Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова ўзининг Facebookдаги саҳифасида Эрдўғоннинг ушбу сўзларидан кейин “Энди кўп нарса тушунарли бўлди” деб изоҳ берди.
Эрдўғаннинг ушбу сўзларидан кейин бир неча ОАВларда шов-шув кўтарилди. Жума куни, Туркия президент матбуот хизмати бўлса шошилинч равишда Эрдўғоннинг сўзларини “нотўғрин талқин қилинди” деб хабар тарқатди.