ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Ўзбекистонда давлат хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари даромад ва мол-мулк тўғрисида декларация топширишлари шарт этиб белгиланади. Бу каби ўзгаришлар "Давлат хизмати" ҳақидаги қонунчилик лойиҳасида кўзда тутилган.
Айрим тоифадаги давлат хизматчилари учун қўшимча талаблар белгиланиши мумкин. Шу жумладан, уларнинг оила аъзолари рўйхати кенгайтирилиши мумкин. Қўшимча талаблар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади
Даромад, харажатлар ва мол-мулк тўғрисида декларацияни тақдим этмаслик ёхуд тўлиқсиз, нотўғри маълумотларни тақдим этиш мансабдорнинг давлат хизматидан четлатилиши учун асос бўлиб хизмат қила олади.
Ҳужжатда шунингдек, Ўзбекистон президенти қошида давлат хизматлари масалалари бўйича ваколатли давлат орган тузилиши назарда тутилган.