Ўзбекистонда яна кадрлар ўзгариши: Мирзиёев амалдорлардан қаттиқ норози

© Пресс-служба президента РУзЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қайси туман ёки шаҳарда ҳоким ишдан олинадиган бўлса, "тўртлик"нинг барча вакиллари — ҳоким, прокурор, милиция бошлиғи, ДСИ бошлиғи ишдан кетади. Бу жамоавий жавобгарлик ҳисобланади

ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Куни кеча, яъни 11 апрел куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди, деб хабар қилди "Кун.уз" нашри.

Таъкидланишича, видеоселектор ўта танқидий руҳда ўтган. Унда дунё иқтисодиётидаги беқарор вазият хусусида сўз юритилган.

Ўзбекистонда ёппасига кадрлар алмашуви рўй бермоқда
"Шунинг учун жонни жабборга бериб ишланмаса, эртага кеч бўлади", деган президент.

Мажлисда деярли барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви раҳбарлари огоҳлантириш олган, баъзи амалдорлар ишдан бўшатилган.

Маълум қилинишича, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Д.Ҳидоятов қўмита ва унинг ҳудудий бўлимлари фаолиятидаги қониқарсиз натижалар туфайли, шунингдек, у Вазирлар Маҳакамасининг 2017 йил 14 январдаги йиғилишида берилган топшириқларни бажаришда йўл қўйган сусткашлиги учун лавозимдан олинган.

Мажлис давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Назорат бўлими бошқарувчиси Ғайбуллаев Ф.Х лавозимидан озод қилинган. 

Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Х. Абдусаматовга ҳайфсан берилган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Зокиров Б.И ва унинг биринчи ўринбосари Тўхтаев А.Р ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Рустам Собирович Қосимов ҳам ҳайфсан олган.

Бухоро шаҳри ва туманларидаги ҳоким ўринбосарларига янги автомашиналар топширилди - Sputnik Ўзбекистон
Бухоро бўйича ҳоким ўринбосарларига янги "Нексия"лар топширилди
Шунингдек, Қўқон шаҳар ҳокими Абдуллаев Акрамжон Анорқулович лавозимидан озод этилган. Ундан ташқари, шаҳар прокурори, солиқ бошлиғи ва ички ишлар бошлиғи ишдан олинган.

Қайд этиш керакки, 30 март куни ўтказилган видеоселекторда ҳам Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани раҳбарияти шу шаклда ишдан олинганди.

Ўзбекистонда эндиликда муайян ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун фақатгина ҳокимнинг ўзи жавоб бермаяпти. Қайси туман ёки шаҳарда ҳоким ишдан олинадиган бўлса, "тўртлик"нинг барча вакиллари — ҳоким, прокурор, милиция бошлиғи, ДСИ бошлиғи ишдан кетади. Бу жамоавий жавобгарлик ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0