ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. АҚШ Техасда сув тошқини оқибатида 30 киши ҳалок бўлди. Шунингдек, 13 мингдан ортиқ киши қутқариб қолинди, деб хабар қилди РИА Новости.
АҚШ президенти Дональд Трамп табиий офат рўй берган ҳудудга ташриф буюриб, жабрланганларга федерал ёрдам берилади. дея ваъда қилди.
Саккиз кун давомида "Харви" тўфони рекорд даражадаги ёғинганчиликларни келтириб чиқарган.
"Мен уйлайманки, сувлар кетиб, йўллар очилиши билан ҳалок бўлган кишилар сони кескин ортиб кетиши мумкин", — дейди Галвестон бош суд тиббий эксперти Эрин Барнхарт.
Хьюстон ва Техасда содир бўлган сув тошқинида 13 минг киши қутқариб қолинди.
Хьюстон полиция бошлиғи Арт Асеведо маълумотига кўра, сув босган уйлардан 4,1 минг киши олиб чиқилди. Қутқарув операциясига 200 га яқин полициячилар жалб этилган.
Бугунги кунда Хьюстондаги энг йирик анжуман саройида 9 мингга яқин кишилар жойлаштирилган. Ҳукумат вакиллари жабрланганларни қабул қиладиган 2-3 та янги йирик марказларни очишни режалаштирилмоқда.
"Харви" тўфони сўнги 12 йил ичида энг кўп вайронагарчиликларни келтириб чиқарган табиий офат деб тан олинмоқда.