ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Хитой Жанубий-Шарқий қисмида Гуйчжоу провинциясида рўй берган тоғ кўчки натижасида бир киши ҳалок бўлди ва 37 киши бедарак йўқолди. Ундан ташыари 2 киши жароҳатланган, РИА Новости Хитой марказий телевидениясига хабарига асосан.
Хабарда айтилишича, тупроқ тагида 34 турар жой қолиб кетган. Табиий офат жойида 81 нафар киши қолмоқда. Ҳукумат органлари хабарига кўра, ушбу табиий офат натижасида 765 минг долларлик иқтисодий зарар етказилган.
Ҳозирги вақтда қутқарувчилар тезкор қидирув-қутқарув ишларини амалга оширмоқда.