Мирзиёевни 6 сентябрда Қирғизистонда кутишмоқда

© Пресс-служба президента РУзПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳукумат раҳбарлари савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамда чегара масалалари бўйича ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилишди.

ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 сентябр куни Қирғизистонга ташриф буюриши кутилмоқда, деб хабар берди ҳукумат матбуот хизмати. Бу ҳақда икки давлат бош вазирлари — Сапар Исаков ва Абдулла Ариповнинг телефон орқали мулоқотлари давомида маълум бўлган.

Премьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов встретился с президентом Кыргызстана Алмазбеком Атамбаевым - Sputnik Ўзбекистон
Атамбаев Мирзиёевнинг саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади

Ўзбекистон бош вазири Арипов Исаковни бош вазирлик лавозимига тайинлангани билан табриклади ва ишларида муваффақият тилади, деб ёзади Sputnik Қирғизистон.

Ҳукумат раҳбарлари савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамда чегара масалалари бўйича ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилишди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон президентининг Қирғизистонга бўлажак ташрифи муҳокама қилинди.

Янгиликлар лентаси
0