Атамбаев Мирзиёевнинг саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади

© Официальный сайт президента КРПремьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов встретился с президентом Кыргызстана Алмазбеком Атамбаевым
Премьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов встретился с президентом Кыргызстана Алмазбеком Атамбаевым - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг қирғиз-ўзбек ҳамкорлигини мустаҳкамлашдаги улкан ҳиссасини эътироф этди

TOШКЕНТ, 16 август — Sputnik. Бугун Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Бишкекда Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев билан учрашди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Начались переговоры премьеров Кыргызстана и Узбекистана в Бишкеке - Sputnik Ўзбекистон
Бишкекда Ўзбекистон ва Қирғизистон бош вазирлари музокараси бошланди

Қирғизистон бош вазири Сооронбай Жээнбеков ҳам иштирок этган мазкур учрашувда икки давлат ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг қирғиз-ўзбек ҳамкорлигини мустаҳкамлашдаги улкан ҳиссасини эътироф этди ва Ўзбекистон ҳукумати раҳбарининг мазкур ташрифи дўстлик ва аҳил қўшничилик, ўзаро ҳамкорлик тамойиллари асосидаги икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришга туртки бўлишига ишонч билдирди.

Абдулла Арипов Алмазбек Атамбаевга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг саломини етказди ва мамлакат ҳукумати Қирғизистон билан дўстлик ва аҳил қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш йўлида давом этишга тайёрлигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз,Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бугун Бишкекка етиб келди. У Қирғизистон бош вазири Сооронбай Жээнбеков билан икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳамда давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссиялари йиғилишини ўтказади.

 

Янгиликлар лентаси
0