TOШКЕНТ, 16 август — Sputnik."Ала-Арча" давлат қароргоҳида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон бош вазири Сооронбай Жээнбеков ўртасида тор доирадаги музокаралар бошланди, деб хабар бермоқда Sputnik Қирғизистон.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Бишкекка бугун етиб келди. Ариповни аэропортда Қирғизистон бош вазири Сооронбай Жээнбеков кутиб олди.
Арипов ва Сооронбай Жээнбеков икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳамда давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссиялари йиғилишини ўтказадилар.
Илгарироқ Наманганда Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегараси бўйича баённома имзолаганди.