ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. 2017-йилнинг 16-август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Қирғизистон Республикасида бўлади, деб хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар маҳкамаси матбуот-хизмати.
"Ўзбекистон делегацияси Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Икки томонлама ҳамкорлик бўйича ва Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон-Қирғизистон ҳукуматлараро комиссиялари мажлисларида иштирок этади", — деб қўшимча қилинган хабарда.
Қирғизистон томонидан Ҳукуматлараро комиссияларнинг ҳамраиси Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сооробай Жеэнбеков эканлиги айтилган.
Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш кутилмоқда.