ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Москвалик таниқли визажист Гоар Аветисян Тошкент аэропортида қизғин кутиб олинди.
Гоар Аветисян ўзининг Instagramдаги саҳифасида Ўзбекистонга учиб келиши ҳақида видеороликни жойлаштирган. Тошкентда 30 август куни мастер-класс ўтказилади.
Сал олдин Аветисян интернет орқали Тошкентда ташқи кўришинида маълум қусурларга бўлган, жумладан, юз терисида чандиқ ёки хол бўлган, хунук татуаж қилинган ва қоши бўлмаган қизларни излаётгани ҳақида эълон берган эди.
Гоар Аветисян Instagramдаги саҳифасида 4 млндан ортиқ кузатувчиларга эга. У ўз қаҳрамонларини пардоз-андоз қилиб, соҳибжамол ҳолатга келтиради. Аветисян кўпинча терисида муаммолари бўлган ёки ноанъанавий ташқи кўринишга эга бўлган қизларга ёрдам бериб келмоқда.
Тошкентда ўтказиладиган мастер-классда Аветисян терини парваришлаш бўйича ўз тавсиялари билан бўлишиб, қатнашчиларнинг саволлларига жавоб беради.
Шунингдек, визажист 2 сентябрда Бишкекда ва 4 сентябрда Душанбеда ўқув машғулотларини ўтказади.