ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Тошкентда 1-сентябр куни жамоат транспортлари соат 4дан бошлаб ишлайди, деб хабар қилди "Тошшаҳартрансхизмат" матбуот-хизмати.
"Тошкентда 1 сентябр куни Мустақиллик байрами ва мусулмонларнинг муқаддас айёми Қурбон хайитининг нишонланиши муносабати билан автобуслар ва метро тонг саҳар 4.00дан бошлаб ишлайди", — деб хабар қилган "Тошшаҳартрансхизмат" матбуот-хизмати "Подробно.уз" нашри мухбирига.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти қарори билан Қурбон ҳайитининг биринчи куни 1 сентябрь жума кунига тўғри келиши муносабати билан 2017 йил 1 сентябрь мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланадиган бўлди.
Мамлакат пойтахти Тошкент шаҳрида Қурбон ҳайити намози соат 06:05 да ўқилади.
Қолган вилоятлардаги намоз вақтлари қуёш чиқишига қараб бир неча дақиқага фарқ қилиши мумкин.