Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайитни нишонлаш ҳақида қарор имзолади

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишМусульмане в день праздника жертвоприношения Курбан-Байрам
Мусульмане в день праздника жертвоприношения Курбан-Байрам - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 1 сентябрь қўшалоқ байрам бўлади: ушбу йил Қурбон ҳайитининг биринчи куни ҳам - 1 сентябрь жума кунига тўғри келади.

ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайитини нишонлаш ҳақида 3241-сонли қарорни имзолади, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

Қарорда 2017 йил Қурбон байрам 1 сентябрга тўғри келиши қайд этилган ва уни 1 сентябрда кенг нишонлаш қайд этилган.

“Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 1 сентябрь жума кунига тўғри келиши ҳақидаги мурожаатини инобатга олиб, 2017 йил 1 сентябрь мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин”, — дейилган президент қарорида.

Байрамни муносиб кутиб олиш учун “Нуроний” ва “Маҳалла” жамғармалари жойларда тадбирлар амалга ошириш топширилган.

Ундан ташқари, оммавий ахборот воситаларида ҳам Қурбон байрамига таалуқли тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилган.

Янгиликлар лентаси
0