ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Қобул шаҳрида АҚШ элчихонаси яқинида портлаш содир бўлди, деб хабар қилди РИА Новости Рейтер агентлигига таянган ҳолда.
Афғонистон ИИВ маълумотга кўра, портлаш оқибатида 4 киши ҳалок бўлган ва 3 киши жароҳатланган.
Афғонистон ИИВ вакили Нажиб Данишнинг айтишича, портлаш Kabul Bank банк бўлимига кириш қисмида, АҚШ дипломатик миссияси жойлашган жойда содир бўлган.
Афғонистон соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Вахид Мажрух РИА Новостига ҳалок бўлганлар ҳақида маълумотларни тасдиқлаган ва жароҳатланганлар саккиз кишини ташкил этганлигини қўшимча тарзида маълум қилган. Шунингдек, АҚШ элчихонаси ходимларига портлаш таъсир қилганлиги ҳақида маълумотга эга эмаслигини таъкидлаган.