ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Ҳушкуш террорчи ўзини портлатиб юбориш оқибатида 13 киши ҳалок бўлди ва 19 киши жароҳатланди, деб хабар қилди РИА Новости Tolo News хабарига асосан.
Сал олдин Гилменд вилоятида ҳукумат ҳарбий бўлинмасига уюштирилган ҳужум пайтида "Толибон" террорчилик уюшмасига тегишли бўлган автомашина портлатиб юборганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Ҳукумат вакилларининг маълумотига кўра, ҳалок бўлган кишилар орасида ҳарбийлар ва маҳаллий аҳоли ҳам бор. Шунингдек, камида 10 киши ҳалок бўлганлиги ва саккиз киши жароҳатланганлиги ҳақида маълумот берилган эди.
Франс Пресс агентлиги маълум қилишича, ҳушкуш "Толибон" террорчилик уюшмаси жангари бўлган.
Афғонистонда охирги ойларда бир неча йирик террорчилик актлари бўлиб ўтди. Уларнинг аксарияти пойтахт Қобулда ёки жанубий вилоятларда юз бермоқда.