ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Қирғизистон бош вазири Сапар Исаков ва "Газпром" раҳбари Алексей Миллер Бухоро газли тумани — Тошкент — Бишкек — Олма-Ота I ва II магистрал газ қувурини ишга тушириш жараёнида иштирок этдилар, деб хабар қилмоқда Sputnik Қирғизистон.
"Газпром Қирғизистон" компанияси матбуот-хизмати маълумотига кўра, газ қувури нафақат Қирғизистон шимолий қисмини балки Қозоғистоннинг Олма-Ота ва Талди-Курган вилоятларини газ билан таъминлайди.
Ушбу газ қувур 40 йил аввал барпо этилган. Лекин Қирғизистон ҳудуди орқали ўтган қисмида бирон марта ҳам таъмирлаш ишлари амалга оширилмаган.
Газ қувурнинг 111 км қисмида таъмирлаш ишлари бажарилган.
Газ қувури қозоқ-қирғиз чегарасидан "Сокулук" станциясигача туширилди. Газ қувури йилига 1,7 млрд куб метр газ ишлаб чиқариш қувватига эга.
"Газпром" раҳбари Миллернинг сўзларига кўра, таъмирдан чиққан газ қувурининг ўтказувчанлик қуввати икки бараварга ортган.
Газ қувури очилишининг биринчи кунида "Ола-Тоо" турар массивида истиқомат қилувчи 6 мингдан ортиқ киши табиий газ билан таъминланган.