Вазирлик мактаб дарсликлари учун йиллик ижара нархларини маълум қилди

Oбуна бўлиш
Халқ таълими вазирлиги 2017/2018 ўқув йилида таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактаблар учун дарсликлар ижара тўпламига белгиланган ягона ижара тўлов миқдорини маълум қилди

ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати 2017/2018 ўқув йилида умумтаълим мактабларини дарсликлар билан таъминлаш ижара тизимига киритилган таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактаблар учун дарсликлар ижара тўпламига белгиланган ягона ижара тўлов миқдорини маълум қилди.

Унга кўра, 2-, 3-,4-синф ўқувчилари учун 10та дарсликдан иборат бир тўплами учун йиллик ижара нархи мос равишда 8500, 9800 ва 11400 сўм этиб белгиланган.

Школьные будни - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон мактабларида бир неча сменали ўқиш жорий этилади

5-синфларнинг 12та дарсликдан иборат бир тўплами учун йиллик ижара нархи 7 400 ва 6-синфларнинг 13 дарсликдан иборат бир тўплами учун йиллик ижара нархи 11 минг сўмга тенг.

7-, 8-, 9-синфларнинг 10та дарсликдан иборат бир тўплами учун йиллик ижара нархи мос равишда 13 700, 8 900, 9 400 сўм этиб белгиланган.

Шунингдек, айрим фанларни чуқур ўрганадиган ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари учун ҳам дарсликлар ижара тўлов миқдори кўрсатилган.

Унга мувофиқ, 5-синфлар учун 12та дарсликдан иборат бир тўплами учун йиллик ижара нархи 9 600 сўм, 6-синфлар учун эса 13та дарсликдан иборат бир тўплами учун йиллик ижара нархи 15 минг сўм этиб белгиланган.

7-, 8-, 9-синфларнинг 16та дарсликдан иборат бир тўплами учун йиллик ижара нархи мос равишда 18 900, 13 900, 11 900 сўмни ташкил этади.

Семейная поликлиника №47 Шайхантаурского района - Sputnik Ўзбекистон
Мактаб ва шифохоналар моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси тузилди

Ўзбекистонда 2001 йилдан бошлаб ота-оналарга янада қулайлик яратиш мақсадида умумтаълим мактаблари дарсликларига ижара тизими жорий қилинган.

"Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 43-бандига асосан дарсликлар тўплами учун ижара тўловлари умумтаълим мактабининг шахсий ғазна ҳисоб варағига нақд пул ёки нақд пулсиз шаклда тўланиши мумкин.

Низомнинг 51-бандига асосан дарсликлардан фойдаланиш усулидан қатъи назар, улар йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган тақдирда, ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд ҳомийлар ёки ўқитувчилар зарарни худди шундай дарсликлар билан қоплайди ёхуд унинг бирламчи ҳужжатларда (ҳисоб-фактурада, юк хатида) кўрсатилган қийматини қуйидаги миқдорларда тўлайди:

• биринчи синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслиги учун — унинг бир баравари миқдорида;

Школа, в которой учился Ислам Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги турдаги мактаблар ишга туширилади

• 2-4-синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслиги учун — унинг икки баравари миқдорида;

• 5-9-синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслиги учун — унинг тўрт баравари миқдорида.

Биринчи синф ўқувчилари, "Меҳрибонлик" уйлари, махсус мактаб ва мактаб-интернатларнинг тарбияланувчилари бўлган ўқувчилар ва ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган оилалардаги ўқувчилар умумтаълим мактаби кутубхона жамғармаси томонидан дарсликлар тўплами билан бепул таъминланади. Бунда дарсликлар тўплами билан бепул таъминланадиган ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалардаги ўқувчиларнинг рўйхати 1 сентябргача фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари илтимосномасига ва ота-оналар қўмитасининг хулосасига асосан умумтаълим мактабининг педагогик кенгаши томонидан тасдиқланади.

Янгиликлар лентаси
0