Ўзбекистонда автобусларда нақд пулсиз тўлов тизими ишлаб чиқилди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишвалидатор в транспорте
валидатор в транспорте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирги вақтда соҳавий вазирлик ва идоралар томонидан автоматлаштирилган тизимни татбиқ этиш аниқ муддатлари муҳокама қилинмоқда

ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Ўзбекистонда жамоат транспортида нақдсиз пул тўлов тизими ишлаб чиқилди, деб хабар қилди Podrobno.uz.

Тошкентдаги автобуслар - Sputnik Ўзбекистон
"Тошшаҳартрансхизмат" раисининг виртуал қабулхонаси ишга тушди

Хабарда айтилишича, махсус автоматлаштирилган тизим ёрдамида нақдсиз пул тўловларини амалга ошириш мумкин. Ушбу янги тизим ўзбекистонлик мутахассислар томонидан Сингапур Technobiz Transpay тизими асосида ишлаб чиқарилган.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, ушбу тизим жамоат транспорт иш фаолияти учун қулайлик яратади. Шунингдек, транспортда видео кузатув ва GPS мониторинг тизимлари эвазига транспортда хавфсизлик таъминланади.

Бундан ташқари, йўловчиларни автобусга чиқиш вақти ҳам қисқаради.

Ўзбекистонликлар икки турдаги, яъни бир мартали ва кўп мартали транспорт карталарни харид қилишлари мумкин. Улар метро кассаларда ва "Тошшаҳарйўловчитранс"нинг чипта сотиш кассалари, почта бўлинмалар ва газета сотиш дўконларида сотиб олиш мумкин.

Шунингдек, чиптани мобил телефонга бириктириш мумкин. Махсус мобил юклама ёрдамида транспорт карта балансини тўлдириш имконияти мавжуд.

Янгиликлар лентаси
0