Мирей Матье ва ўзбек карнайлари - Москвада "Спасс минораси" фестивали бошланди

Oбуна бўлиш
Москвада 26 август куни 10-"Спасс минораси" ҳарбий оркестрлар фестивали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда дунёнинг 44 мамлакатидан 144та ҳарбий оркестр иштирок этди.

Бу йилги "Спасс минораси" ҳарбий оркестрлар фестивали ушбу фестиваллар тарихида энг ёрқин, энг эсда қоларли бўли десак муболаға бўлмайди. 26 август куни кеч соат 20:00да Москвадаги Қизил майдонда дунёнинг ўнлаб мамлакатидан келган жамланишди. Очилиш маросимини жозибадор франциялик хонанда Мирей Матье ҳам иштирок этди. У Қизил майдонга "Зил" кабриолет автомобилилида (9 май парадида Сергей Шойгу минганга ўхшаш) чиқиб келди.

Шествие участников фестиваля Спасская башня - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ҳарбий оркестри москваликларни лол қолдирди

Умумий ҳисобда очилиш маросимида 1500 дан ортиқ мусиқачилар иштирок этишди. Улар Орсида Ўзбекистон мудофаа вазирлигининг ҳарбий оркестри ҳам бор эди. Ўзбекистонлик ҳарбий мусиқачилар ўзларининг улкан мусиқа асбоби — узунлиги 2 метрдан ортиқ карнайлари билан томошабинларнинг эсида қолди. Очилиш маросимида, шунингдек Ҳиндистон, Миср ва Шотландия оркестрлари чиқишлари ҳам қизиқарли бўлди. Масалан, мисрлик ҳарбий оркестр фаронлар кийимида майдонга чиқишди.

Russsia Today телеканали томонидан суратга олинган қуйидаги видеолавҳада қўшимча қизиқарли лавҳаларни томоша қилишингиз мумкин.

Янгиликлар лентаси
0