ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Москвада "Спасская башня" (Спас минораси) Халқаро ҳарбий-мусиқа фестивали бошланди. Ундан дунёнинг ўнлаб мамлакатидан ҳарбий оркестрлар иштирок этмоқда, деб хабар қилди Uzlife.uz нашри.
кеча 26 август куни Қизил майдонда бўлиб ўтган очилиш маросимида дунёнинг 44 мамлакатидан 1500дан ортиқ мусиқачилар иштирок этди. Ушбу ҳақида видеолавҳамизни мана шу ерда томоша қилишингиз мумкин.
Ушбу фестивалда Ўзбекистондан Павел Макаров бошчилигидаги Республика Мудофаа вазирлиги ҳарбий оркестри ҳам иштирок этмоқда. Фестивал маросими очилиши олдидан ўзбекистонлик мусиқачилар Ленинград вокзалида мусиқа ижро этиб омманинг олқишига сазовор бўлишди.