Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди

Oбуна бўлиш
Икки республика мудофаа вазирликлари илгарироқ тарихда илк бор ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолаганди, энди келишув имзолаш режалаштирилмоқда

ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши котиби Виктор Маҳмудов Қозоғистон мудофаа маҳкамаси раҳбари генерал-полковник Сакен Жасузоқов билан учрашди.

Флаги Узбекистана и Казахстана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Қозоғистон илк бор ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолашди

Учрашув давомида томонлар ҳарбий ҳамкорликнинг ҳозирги аҳволи ва истиқболли йўналишлари ҳақида фикр алмашишди. Қайд этиш жоиз, жорий йилда икки мамлакат ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича келишув имзоланиши режалаштирилган. Бу ҳақда Қозоғистон маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.

Илгарироқ Қозоғистон ва Ўзбекистон мудофаа маҳкамалари икки томонлама муносабатлар тарихида илк бор ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолаганди. Имзоланган ҳужжатда ҳарбий таълим соҳасида ҳамкорликда қўшинларнинг тезкор ва жанговар тайёргарлиги доирасида тадбирлар ўтказишни кўзда тутилган.

 

 

Янгиликлар лентаси
0