ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Ушбу ҳужжат Қозоғистон мудофаа вазири Сакен Жасузаковнинг Ўзбекистон Мудофаа вазири Қобул Бердиев билан бўлиб ўтган учрашувида имзоланди, деб хабар қилмоқда Sputnik Казахстан.
Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда томонлар ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини ҳамда ҳудуд хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган вазиятларда тезкор ҳаракат қилиш борасида ўзаро амалий ҳамкорлик масалаарини муҳокама қилишди.
Икки томонлама учрашув якунида вазирлар ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолашди. Унда қўшнларни тезкор ва жанговор ҳаракатларга биргаликда тайёрлаш ҳамда ҳарбий таълим борасидаги тадбирлар киритилган.
Шуни таъкидлаш керак-ки, бу Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий муассасалари тарихида ҳамкорлик борасида имзоланган биринчи ҳужжат бўлди.
Ташриф давомида Қозоғистон мудофаа вазири Ўзбекистон президенти томонидан қабул қилинди. Шавкат Мирзиёев икки мамлакат ҳарбий муасасалари орасида ўзаро муносабатлар ривожланаётганидан мамнунлигини билдирди ва ҳудуд хавфсизлиги йўлида ҳамкорликни ривожлантириш кераклигини таъкидлади.