ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик боксчи Санжар Турсунов (-91 кг) бокс бўйича Гамбургда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатидаги илк жангида ғалабага эришди. Бу ҳақда Olamsport.com хабар бермоқда.
У илк жангини никарагуалик Жеффи Гонсалесга қарши ўтказди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Санжар навбатдаги жангини тўртинчи рақам остида сараланган аргентиналик Ямил Пералта Ярага қарши ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоасининг энг ёш аъзоси ҳисобланган Санжар Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатининг чорак финалида Олимпиада совриндори ҳисобланган қозоғистонлик Василий Левитга ютқазиб қўйганди. Кейинчалик ЖЧ йўлланмаси учун бўлиб ўтган жангда ғалаба қозониб, Гамбург турнирида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритганди.