Ўзбекистонлик 10 нафар боксчи Германияга жўнаб кетди

© СтрингерУзбекская олимпийская сборная по боксу
Узбекская олимпийская сборная по боксу - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Боксчилар машғулотлар якунига етганидан сўнг шу ерда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этишади

TOШКЕНТ, 8 август — Sputnik. Бугун бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш мақсадида сўнгги ўқув йиғин машғулотларини ўтказиш учун Германиянинг Гамбург шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Профсор Роримша - Sputnik Ўзбекистон
Олимпия қўмитаси: Ўзбекистон боксда ҳеч қандай легионерлар хизматига муҳтож эмас

Германияга Ҳасанбой Дўсматов, Жасурбек Латипов, Муроджон Аҳмадалиев, Элнур Абдураимов, Иқболжон Холдаров. Шаҳрам Ғиёсов, Исроил Мадримов, Бектемир Мелиқўзиев, Санжар Турсунов ва Баҳодир Жалоловлар йўл олишган.

Хабарга кўра, боксчилар машғулотлар якунига етганидан сўнг шу ерда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этишади. Бокс бўйича жаҳон чемпионати 25 августдан 2 сентябрга қадар бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0