Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонни йирик ҳисобда мағлуб этди

© Федерация футбола УзбекистанаТоварищеский матч сборных Узбекистана и Грузии по футболу.
Товарищеский матч сборных Узбекистана и Грузии по футболу. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашувда Қирғизистон терма жамоасида ўйин тажрибасига эга бўлмаган футболчилар иштирок этишган

ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Қирғизистон терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтган назорат учрашувида Ўзбекистон жамоасига мағлуб бўлди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон.

Сборная Узбекистана по футболу - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон-Қирғизистон ўйини нега ёпиқ тарзда ўтказилиши сабаби маълум қилинди

"Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтган учрашув 5:0 ҳисобида ўзбекистонликлар фойдасига якунланди.

Илгарироқ учрашув ёпиқ тарзда ва мухлисларсиз ўтказилиши эълон қилинганди.

Қирғизистон футбол федерациясининг маълум қилишича, учрашувда терма жамоада ўйин тажрибасига эга бўлмаган футболчилар иштирок этишган. Ўйинга шунингдек, хориж клубларида тўп сурувчи футболчилар чақирилмаган.

Ўзбекистон терма жамоаси FIFAнинг июль ойидаги рейтингида 64-, Қирғизистон эса 128-ўрнида жойлашган.

Янгиликлар лентаси
0